Депутатларимиз ташаббусли бюджет ва аҳоли муаммоларига эътибор қаратди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз депутатлари Улуғбек Шерматов ва Қизилгул Қосимова Тошкент вилоятида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди. Мулоқотлар давомида қонунчиликдаги янгиликлар кенг жамоатчиликка тушунтирилди ҳамда тарғибот ишлари олиб борилди.

Хусусан, янги ўзгаришларга кўра, ташаббусли бюджет доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳани депутат ташаббусига кўра ғолиб деб эълон қилиш, ушбу жараёнлар устидан парламент назоратини олиб бориш ва бюджет сўровини шакллантириш тартиблари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тегишли қарор ижроси, депутатларнинг жараёндаги иштироки ҳамда лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, фракциямизнинг яна бир аъзоси Зокиржон Зоҳидов Риштон туманида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларга ечим топиш мақсадида бир қатор ижтимоий соҳа объектларида ўрганиш олиб борди.

Хусусан, оилавий шифокорлик пунктлари фаолияти ҳамда “Анҳор бўйи” маҳалласида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, мавжуд шарт-шароитлар атрофлича ўрганилди.

Учрашувлар давомида фуқаролар томонидан тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, дори-дармон таъминотини тартибга солиш, янги иш ўринлари яратиш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича қатор таклиф ва мурожаатлар билдирилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш