Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида талабалар ўртасида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ташкил этилди. Тадбир ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга хизмат қилди.
Турнир давомида иштирокчилар давлат бошқаруви, қонунчилик ва парламент фаолиятига оид саволлар бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.
Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин “Стратеглар” жамоасига насиб этди. “Демократлар” жамоаси иккинчи ўринни, “Фемида” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади. Ғолиблар ҳамда барча иштирокчиларга партия ташкилотининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Мазкур лойиҳа иқтидорли ва ташаббускор ёшларни аниқлаш, уларнинг сиёсий жараёнларга қизиқишини оширишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.