Хотин-қизлар бандлиги ўрганилди

 

Халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашидаги депутатимиз Жавоҳир Шодмонов томонидан “Боғиафзал” маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш тизими ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилди.

Ўрганишлар давомида ҳудудда жами 4336 нафар хотин-қизлар истиқомат қилаётгани, шундан 192 нафари Хотин-қизлар дафтарига киритилгани аниқланди. Ушбу тоифадаги фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳудудда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Сирожова Садоқат фаолияти ҳам ўрганилиб, унинг ташаббуси билан 7 нафар фуқаро доимий иш билан таъминлангани қайд этилди. Бу эса аҳоли бандлигини ошириш ва даромад манбаларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Депутат томонидан мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш