Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, тумандаги 4 та маҳаллани ривожлантиришга қаратилган манзилли дастур тасдиқланган.
Мазкур қарорда “Файзиобод” маҳалласида пиёдалар йўлакчаларини барпо этиш, маҳаллага ичимлик суви тармоғини тортиш, Чиртаксойбўйи, Бегобод ва Чек кўчаларининг 4 км узунликдаги қисмини асфальтлаш, ҳудудда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2 та янги трансформатор ўрнатиш кўзда тутилган.
Туманда фаолият олиб бораётган депутатимиз А. Мадумаров ушбу маҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Маълум бўлишича, бугунги кунда қарор ижроси доирасида маҳалла ҳудудида пиёдалар йўлакчаларини барпо этиш ва ичимлик суви тармоғини тортиш каби муҳим инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Жараён фотосуратларда.