Депутат томонидан маҳалладаги муаммо бартараф этилди

 

Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши депутати Ф. Ваисов тумандаги “Муқаддас” маҳалласида юзага келган муҳим экологик муаммо бўйича аҳоли мурожаатини жойига чиқиб ўрганди.

Маълум бўлишича, маҳаллада қурилган кўприк остида турли чиқиндилар тўпланиб қолганлиги сабабли сув оқими кескин пасайган. Аҳоли хонадонларига туташ томорқа ерларида шўрланиш кучайиб, фуқароларга жиддий ноқулайликлар туғдираётган эди. Ҳолат юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга амалий чоралар кўриш юзасидан депутат сўрови юборилди.

Натижада кўприк ости тўпланиб қолган чиқиндилардан тозаланди ва сув оқими яхшиланиб, томорқа ерларининг шўрланиши олди олинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш