Пойтахтдаги боғчалар фаолияти ўрганилмоқда

 

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Ирина Токарева Юнусобод туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида болалар тарбияси ва таълими учун яратилган шароитлар, муассасанинг моддий-техник базаси ҳамда таълим жараёнининг ташкил этилиши атрофлича ўрганилди. Шу билан бирга, тарбияланувчиларнинг соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, овқатланиш сифати ҳамда санитария меъёрларига риоя этилиши кўздан кечирилди.

Депутат томонидан аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, тизимни янада такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш