Депутатлар ёрдами билан 410 та хонадон оқова сув билан таъминланди

 

Халқ депутатлари Қораўзак тумани Кенгаши депутатларининг “Янги Қораўзак” қишлоғида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувида, ҳудуддаги сув оқиб келувчи Қолдовли ариғига қувур ўрнатиш ва 2 км узунликдаги ҳудудни экскаватор ёрдамида қазиш масаласи юзасидан мурожаат билдирилган эди.

Мазкур масала юзасидан депутатлар А. Баймуратов ва Р. Кармисовалар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ҳамда Қолдовли ариғига қувурлар ўрнатилиб, экскаватор ёрдамида ариқлар қазилди.

Натижада шу ҳудудда яшовчи 410 та хонадон оқава сув билан таъминланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш