Сайхунободдаги мактабгача таълим ташкилотларининг жорий ҳолати кўздан кечирилди
Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзоси Зуҳра Шодиева Сайхунобод туманида жойлашган 1- ва 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўрганиш олиб борди.
Ўрганишлар давомида болалар тарбияси ва таълими учун яратилган шароитлар, муассасаларнинг моддий-техник базаси ҳамда таълим жараёнининг ташкил этилишига атрофлича эътибор қаратилди.
Депутат ёнғинга қарши воситаларнинг мавжудлиги ва яроқлилиги, эвакуация йўлакларининг очиқлиги, фавқулодда вазиятларда ходимларнинг ҳаракатланиш тартиби, электр жиҳозларидан фойдаланишдаги хавфсизлик чораларига амал қилинишини кўздан кечирди.
Жараёнда аниқланган айрим камчиликлар юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ тавсиялар берилиб, уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.