Мактабгача таълим ташкилотларида хавфсизлик ва санитария ҳолати ўрганилди

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги депутатимиз Нигора Эшметова томонидан Юнусобод туманидаги 53-сонли ҳамда 255-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳамда хавфсизлик чораларининг ҳолати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида муассасаларда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, ҳудуд ободончилиги ҳамда тарбиявий жараёнларга оид қатор камчиликлар аниқланди. Хусусан, 255-сонли ДМТТда гўшт ва сут маҳсулотлари бир хил музлаткичда сақланаётгани, айрим музлаткичлар ишламаётгани, иссиқ овқат тайёрлаш бўлимида музлаткич мавжуд эмаслиги ҳамда кунлик намуналар олинмаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, муассаса ҳудудида асфальт қопламаси носозлиги, ёнғин сигнализациясининг ишламаслиги ҳамда ўт ўчириш воситалари талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. Айрим гуруҳларда кун тартибига тўлиқ амал қилинмаётгани, ходимларнинг санитария талабларига риоя этиш ҳолати юзасидан ҳам тегишли тавсиялар берилди.

53-сонли ДМТТда эса озиқ-овқат блокида музлаткичлар етишмаслиги, иш жараёнлари нотўғри ташкил этилгани, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ҳамда ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан муассаса масъулларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди, масалалар депутатлик назоратига олинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш