Қоракўлда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тиббий акция ўтказилди
Ўзбекистон ХДП Қоракўл туман кенгаши томонидан “Соғлом жамият – кучли давлат” шиори остида тумандаги “Қорахожи” маҳалласи ҳудудида жойлашган 56-оилавий поликлиникада аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик давомида 118 нафар фуқаро малакали тиббий текширувдан ўтказилди. Кўрик натижаларига кўра, 3 нафар фуқарога вилоят эндокринология бўлимида даволаниш учун йўлланма берилди.
Шунингдек, оилавий поликлиника ходимлари томонидан фуқароларга соғлом овқатланиш, касалликларнинг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя этиш бўйича тавсиялар берилди.
Бундай тиббий кўриклар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва профилактика ишларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.