Давлат мактабгача таълим муассасаларидаги ўрганишлар давом этмоқда
Ҳудудлар давлат мактабгача таълим муассасаларини ўрганиш ишлари давом этмоқда. Жумладан, партиямиз Элликқалъа туман кенгаши масъулларидан иборат ишчи гуруҳ 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш давомида муассасада санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш ҳолати ва болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, болалар учун яратилган шароитлар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, тайёрлаш жараёнлари кўздан кечирилди.
Аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш ҳамда муассаса фаолиятини янада самарали ташкил этиш борасида фикр-мулоҳазалар юритилди.