Юқори Чирчиқ туманида ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш ҳамда истиқболли лидерларни аниқлаш мақсадида “Ёш сиёсатчи” танловининг туман босқичи ташкил этилди.
Танлов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Юқори Чирчиқ туман кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ўтказилди. Унда фаол ва ташаббускор ёшлар иштирок этиб, сиёсий тафаккури, билим даражаси, нутқ маданияти ҳамда етакчилик қобилиятларини намоён этди.
Беллашув давомида иштирокчилар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар сиёсати, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва давлат бошқарувига оид билимларини синовдан ўтказди.
Танлов якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар муносиб тақдирланиб, танловнинг кейинги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.