Ўзбекистон ХДП Олтинкўл туман кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида тумандаги 27- ва 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида муассасаларда ёнғин ва электр хавфсизлиги, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳамда болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳолати таҳлил қилинди. Шунингдек, масъул ходимларнинг хавфсизлик бўйича йўриқномаларга амал қилиши ва профилактик ишларнинг ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, уларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгиланди. Болалар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратиш, мавжуд шароитларни янада яхшилаш масалалари депутатлик назоратига олинди.