Ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзолари “Ёшлар куни” арафасида ҳудудларда ёшлар билан учрашувлар ўтказиб, очиқ мулоқотлар ташкил этишмоқда.

Жумладан, депутатимиз Зокиржон Зоҳидов Фарғона вилояти Сўх тумани “Чашма” маҳалласида ўтказилган ёшлар билан очиқ мулоқотда маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида депутат Зокиржон Зоҳидов мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик, уларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар, олий таълим муассасаларига кириш имкониятларининг кенгайиб бораётгани, давлат томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, депутатларимиз Сайёра Имомова ва Ирина Токаревалар партиямиз Тошкент шаҳар кенгашида ёшлар билан давра суҳбати ташкил этишди.

Давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда ватанпарварлик ва фуқаролик масъулияти туйғусини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий билимларини юксалтириш ҳамда мамлакат тараққиётидаги иштироки ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган суҳбатларда депутатларимиз ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб бердилар.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш