Давлат инвестиция дастури доирасида Чортоқ туманидаги Пешқўрғон маҳалласи учун жами 7 млрд 300 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, йўл инфратузилмасини яхшилаш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, саломатлик йўлакчасини барпо этиш, ариқларни лотоклаш ҳамда тик қудуқ қазиш ишлари олиб борилмоқда.
Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлари Ф. Баҳодиров ва Б. Отамирзаевлар дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини ҳамда Пешқўрғон маҳалласида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини ўрганди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларини лойиҳа ва сифат талабларига мувофиқ амалга ошириш, ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда объектларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.