Депутатлик сўрови асосида ички йўллар таъмирланмоқда
Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгашидаги ЎзХДП депутати Зиё Паризод Азамат қизи томонидан юборилган депутатлик сўрови асосида сайлов округидаги Мухбир ва Тараққиёт кўчаларида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Депутат ҳудудга чиқиб, амалга оширилаётган ишлар жараёни билан танишди. Ўрганиш давомида йўл қопламасининг ҳолати, қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларга риоя этилиши юзасидан масъуллар билан мулоқот қилинди.
Мазкур ишлар фуқаролар мурожаатларида кўтарилган йўл муаммоларини бартараф этишга қаратилган бўлиб, ички йўлларнинг ҳолатини яхшилаш, транспорт қатнови хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳоли турмуш сифатини оширишга хизмат қилади.