Депутат қишлоқ оилавий поликлиникаси фаолиятини ўрганди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жалақудуқ туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати О. Носиров тумандаги 25-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлиб, муассаса фаолияти билан танишди.

Ўрганиш давомида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, профилактик кўриклар ҳамда диспансер назоратини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, беморларни қабул қилиш сифати, тиббий хизматларнинг ўз вақтида кўрсатилиши ва аҳоли учун яратилган шароитлар кўриб чиқилди.

Масъуллар билан суҳбатда поликлиникадаги дори воситалари захираси, уларни сақлаш ва аҳолига белгиланган тартибда етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди. Дори воситалари таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш, улардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш ҳамда эҳтиёжманд фуқароларга ижтимоий дориларни ўз вақтида етказиб бериш юзасидан тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, тиббиёт ходимларининг меҳнатга муносабати, беморлар билан муомала маданияти ва тиббий этика қоидаларига риоя этиши ҳам ўрганилди. Ҳар бир мурожаатга эътибор билан ёндашиш, беморларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Муассасадаги ижро интизоми, топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши, ҳужжатларни юритиш, навбатчиликни ташкил этиш ҳамда ички меҳнат тартибига риоя қилиш ҳолати ҳам кўриб чиқилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва тиббий хизмат сифатини яхшилаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш