Байрамга муносиб туҳфа: Конимехда янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

 

Куни кеча Навоий вилоятининг Конимех туманида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган янги давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Иба Наризова ҳам иштирок этиб, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, ёш авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор, болалар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишда давлат-хусусий шериклик асосида янги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишнинг муҳим аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Депутатимизнинг ҳудудлардаги ўрганишлари ва аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш