Амударёдаги марказий стадион реконструкцияси ўрганилди
Амударёдаги марказий стадион реконструкцияси ўрганилди

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 августдаги ПҚ-264-сон қарори билан депутатларга “Ташаббусли бюджет” доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан бирини танлаш имконияти яратилган.

Мазкур имкониятдан фойдаланиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, “Олмазор” МФЙ ҳудудидаги марказий стадионни реконструкция қилиш лойиҳаси танлаб олинган.

Айни вақтда ҳудудларда аҳоли билан учрашиб, мулоқотлар ўтказаётган халқ вакили – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Сайёра Имомова биринчи мавсумда танланган мазкур лойиҳа ижросини таъминлаш мақсадида ўрганиш ишларини олиб борди.

Жараёнда реконструкция ишларининг жорий ҳолати кўздан кечирилиб, мазкур замонавий ва қулай спорт иншооти аҳоли, айниқса, ёшлар учун янги имкониятлар яратиши таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш