Бухорода ёшларнинг партиявий ва ижодий ташаббуслари қўллаб-қувватланди

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгашида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ташаббуслари ва ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси Зулфия Туева ҳамда Бухоро шаҳар кенгаши раиси Робия Казимова иштирок этди. Тадбир давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди, жамият ҳаётидаги иштироки ҳамда партия фаолиятидаги иштирокини янада кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир доирасида 50 нафардан ортиқ ёш партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида “Ватанга эҳтиром” ижодий ишлар танлови ўтказилди. “Эссе” ва “Видео роликлар” йўналишларини қамраб олган танловда иштирокчилар Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, тинчлик ва осойишталик, юртимиздаги ислоҳот ва янгиланишлар ҳамда келажакка ишонч каби мавзулардаги қарашларини ижодий ишлари орқали ифода этдилар.

Танлов якунида ғолиблар ҳамда фаоллиги ва ижодкорлиги билан ажралиб турган иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш