Термиз маҳаллаларидаги муаммолар депутатлик назорати доирасида ўрганилди

 

Термиз шаҳридаги “Жайҳун” ва “Бўстон” маҳаллаларида ҳудудларни обод ва фаровон қилиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан назорат-таҳлил тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси, вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Абдураим Чориев ташаббуси билан ташкил этилиб, унда тегишли масъуллар ҳамда маҳалла еттилиги вакиллари қатнашди.

Ўрганишлар давомида маҳаллалардаги ободонлаштириш ишлари, санитария ҳолати, аҳоли учун яратилаётган шароитлар ҳамда мавжуд муаммоларга эътибор қаратилди. Хусусан, “Жайҳун” маҳалласида аҳолининг иссиқ сув таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар ўрганилди.

Шунингдек, аҳоли билан мулоқотлар ўтказилиб, фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Кам таъминланган фуқаро хонадонига ташриф буюрилиб, оилани камбағалликдан чиқариш, даромад манбаларини кенгайтириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

Аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Маҳалла оқсоқоли ва кўчабошилар билан мулоқотларда ҳудуддаги долзарб масалалар ҳамда аҳолининг таклифлари ўрганилди.

Маҳаллаларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган депутатлик назорати ишлари давом эттирилади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш