Фуқаролар мурожаати ва ҳудуд инфратузилмаси депутат назоратида

 

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати И. Каратаев томонидан Сайхунобод туманида фуқаролар мурожаатлари ҳамда ҳудуд инфратузилмасига оид масалалар ўрганилди.

Жумладан, “Нурлиш” маҳалласида яшовчи фуқаро Г. Ибрагимованинг уй-жойини таъмирлаш билан боғлиқ мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, зарур қурилиш материаллари олиб берилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, “Дўстлик” каналининг “Нурлиўл” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида барпо этилаётган кўприк қурилиши ҳам кўздан кечирилди. Қурилиш-монтаж ишларининг бориши, уларнинг лойиҳа талабларига мувофиқлиги ва объектнинг кейинги босқичлари юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.

Кўприк қурилиши билан боғлиқ ишларнинг сифатли ва белгиланган талаблар асосида бажарилиши депутатлик назорати доирасида кузатиб борилади.

Фуқаролар мурожаатларига амалий ечим топиш ва ҳудуддаги муҳим инфратузилма объектлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш