9 май – Хотира ва қадрлаш куни. Шу сабаб Холмирза бобони йўқлаш Гулистон туманига йўл олдик.
Шу ўринда бугун фарзандлар, набиралар ҳам эвара, чеваралар қуршовида кексалик гаштини сураётган Холмирза бобо ҳақида икки оғиз сўз.
У 1924 йилда туғилган. Забардаст 18 ёшида чақирув қоғози келган. 1942 йилда Свердловскдаги ҳарбий полигонда тайёргарликдан ўтган. 1943 йилнинг ёзида жангга кирган. Белоруссия пойтахти Минск учун бўлган жангларда олди қаторларда бўлган. Фашистлар бу шаҳарни осонликча бериб қўйишмаган. Шаҳарда кўрган энг аянчли хотираларидан бири, қишлоқ аҳолисини қийнаб тилла тишларини суғириб олишганига гувоҳ бўлган. Ҳақиқий ўзбек йигити бу каби хунрезликларга чидай олмай асирга тушган душман аскарларини ўққа тутган.
Икки йил тинимсиз, оромсиз жангларда қон кечган Холмирза бобони 1944 йилда Белоруссиянинг Кобрин шаҳрида фашистлар ўқи оғир яралаган. Фашизм устидан қозонилган ғалабани госпиталда эшитган. 1945 йилда қишлоғига қайтган. Кўп йиллар мамлакатни ривожлантириш мақсадида пахтакорлик билан шуғулланди.
Ҳозирги кунга қадар Холмирза ота рафиқаси Рўзигул ая билан ўн фарзандларининг қуршовида қарилик гаштини сурмоқда.
Анорқул Бойбеков,
Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати.