“Саховат ва кўмак” хайрия тадбирлари ўксик кўнгилларни шод этади
“Саховат ва кўмак” хайрия тадбирлари ўксик кўнгилларни шод этади

 

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган тадбирлар энг аввало 2-жаҳон урушининг нақадар аянчли кечганлиги, урушда миллионлаб Ватанимизнинг асл ўғлонлари мардоновор жанг қилиб, немис-фашист газандаларининг адабини бериб, ғалабани таъминлаганлигини яна бир бор эсга солади.

Уруш даврида фронт орқасида туриб, ғалабани қўлга киритиш учун астойдил меҳнат қилган, мудофаани мустаҳкамлашда қатнашган фуқаролар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Улар ҳам чин маънода қаҳрамон одамлардир.

Ана шундай инсонлардан бири Касби туман Қорақўнғирот МФЙда яшовчи 91 ёшли Худойбердиев Холмурод бобо хам ғалабанинг 75-йиллиги байрамини хурсандчилик билан нишонлади. Чунки унинг 2 нафар оға-иниси хам 2-жаҳон урушига кетиб жонларини фидо қилган, юртига қайтмаган.

Холмурод бобо 14 ёшдан оиласини боқиш учун далада тракторчилик қилди, ғўза қатор ораларига ишлов берди, пахтачиликни ривожлантиришда катта ҳисса қўшди. Оғир касалликка чалиниб, ҳозирги кунда оёқлари ишламай, тўшакка михланиб қолди.

9-май “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида Ўзбекистон ХДП Касби туман Кенгаши раиси, ҳудуддан сайланган депутат С.Ҳамроев, Қорақўнғирот МФЙ раиси, ХБПТ етакчиси Э.Ўтаганов Холмурод бобонинг ҳолидан хабар олишди ва унга байрам муносабати билан партия Кенгаши номидан ногиронлик аравачаси ва дори-дармон воситалари совға қилинди. Бундан Холмурод бобо беҳад қувонди. Тинчлигимиз абадий бўлсин, деб қўлини дуога очди.


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш