Ғаллакорлар рағбатлантирилмоқда
Ғаллакорлар рағбатлантирилмоқда

 

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ғалла ўрими давомида фаол иштирок этиб келаётганлар рағбатлантирилиб келинмоқда.

Бугун ҳам Қамаши туманидаги бир қатор ғаллакорлар рағбатлантирилди.

97-отряд раҳбари Бободўст Абдиев вилоят ҳокимлиги томонидан телевизор, 365- отряд раҳбари Элбек Ўроқов чанг ютгич билан тақдирланди. Совғани вилоят Кенгаши депутатлари топширишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан ғалла ўрими мавсумида фаол иштироки учун туман штаб аъзолари тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби рағбатлантириш ўримда иштирок этаётган ғаллакорларнинг шижоатига шижоат қўшмоқда.

 

Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш