Биргаликда курашайлик!
Биргаликда курашайлик!

 

Мамлакатимизда “COVID-19” пандемиясини жиловлаш йўлида давлат раҳбари, махсус ҳукумат комиссияси томонидан режали саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз таъкидлаганидек, “Бутун дунё коронавирус деб ном олган мана шу тилсиз ёв, кўзга кўринмас душманга қарши уруш ҳолатида турибди”. Бу ҳақиқат эканлиги аён.

Юртимизда биринчи бор коронавирус инфекцияси қайд этилган кундан бошлаб, карантин эълон қилинди. Қатъий интизом ва талаблар ўрнатилди. Махсус комиссия томонидан республикадаги вазият мунтазам таҳлил қилиниб, инфекцияни жиловлаш юзасидан қатъий чоралар кўрилаётганлиги сабабли ҳам талофатлар қўшни давлатларга нисбатан бир мунча пастроқ.

Лекин шунга қарамай айрим фуқаролар ҳали ҳамон бепарволик кайфиятида юрибди. Бу эса инфекцияга чалинган фуқаролар сонининг кўпайиб кетиши, ҳаммамиз учун ташвишли ҳолатни келтириб чиқаряпти.

Шундай бўлсада, юртимизда аҳолини пандемиядан ҳимоя этиш, даволаш, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, дори-дармон билан таъминлаш яхши йўлга қўйилганлиги, энг муҳими, ана шундай шароитда яшаш ва ишлашга ўтилганлиги ўз самарасини бермоқда.

Айниқса, касаллик билан кечаю кундуз курашаётган беморларга астойдил камарбаста бўлиб, ўз бурчини садоқат ва матонат билан бажараётган фидоий шифокорларимизга алоҳида таҳсинлар айтаман.

Биз сиёсий партия ходимлари, депутатларимиз давлатимиз раҳбарининг куюнчаклик билан белгилаб берган вазифа ва йўналишларини чуқур англаб олишимиз ва халқимиз ўртасида тарғибот ишларини кучайтиришимиз лозим бўлади.

Жумладан, камбағалликни қисқартириш, ўзини-ўзи банд қилиш истагида юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини янада кучайтиришимиз керак.


С.Ҳамроев,

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши раиси.

← Рўйхатга қайтиш