Маърифатли оналаримиз кўпайсин!
Маърифатли оналаримиз кўпайсин!

 

Куни кеча давлатимиз раҳбарининг “Ёшлар ва аёлларни қўллаб қувватлаш, бандлигини таъминлаш” масалаларига бағишлаб ўтказилган видео селекторида иштирок этар эканман, хаёлимдан кўп нарсалар ўтди. Дунё катта офат билан юзма юз келиб турган бир пайтда, коронавирус балоси манаман деган давлатларни ҳам ларзага солаётган маҳали бизда хотин қизлар ва фарзандларимиз, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш бўйича кўнглимизни кўтарадиган, кунларимизга нур олиб кирадиган вазифалар белгилаб бертлмоқда.

Президентимиз “Мени энг кўп ўйлантирадиган масала ёшлар ва хотин-кизлар. Уларга эътибор ва кўмак керак, билими, касби ва ҳунари бўлса ҳаётда ўз ўрнини топиб кетади, дунёқараши ҳам бошқача бўлади”, деб таъкидлаб ўтди. Бу сўзлар хотин қизларимизнинг ҳар бири бугун давлат, президент ҳимоясида, эътиборида эканини билдиради. Юртимиздаги ҳар бир хотин-қиз бу ғамхўрликни чуқур ангамоқда, бу шараф масъулиятли эканлигини ҳам бир зум бўлсада унутгани йўқ.

Ҳақиқатдан ҳам, хотин қизларимизни қўллаб-қувватлашда бандликни таъминлаш катта аҳамиятга эга. Бандлик жиноятчилик, ажрим, оилавий кўнгилсизликларнинг олдини олади, аёлнинг узоқларга кетиб қолишларига тўсиқ бўлади, энг муҳими, оилавий фаровонликни, дастурхон тўкинлигини таъминлайди. Ўз касби, ҳунарини севиб, меҳнат қилаётган аёлнинг руҳи баланд бўлади. Баланд руҳ эса барча қийинчиликларни мардонавор енгишга, эртанги кунга ишонч билан боқишга рағбат беради.

Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, аксарият норозилик бирор бир касбни, ҳунарни эгалламаганлик натижасида пайдо бўлаётганлигини тасдиқлайди. Ҳунари йўқ аёл турмуш қийинчиликлари олдида ноилож қолаётгани ҳам ҳақиқат. Аксинча ҳунар эгаси бўлган аёлларимиз оилада, ҳаётда ўз ўрнини топади.

Президентимиз хотин қизларни касбга йўналтиришда қисқа ўқув курсларини ташкил этигш механизмини йўлга қўйишни таклиф этди. Қисқа курсларни ташкил этиш орқали уларга ҳунар ўргатилади. Бир сўз билан айтганда, шу орқали ўзини ўзи банд этиш имкониятлари янада ортади, бунинг учун аёлларда кўникма ҳосил бўлади.

Вилоятда 3,5 миллион аҳолининг 1622,5 минг нафарини (49,5%) хотин-қизлар ташкил этади.. Бугун вилоятимизда 771та маҳалла бор. Вилоятимиздаги банд хотин қизлар сони 1млн 219минг 386нафарни ташкил этади. 59минг 119 нафар аёл ишсиз эди. Ҳозирги кунда бандлиги таъминланган хотин қизлар 32минг 113нафарни ташкил этмоқда. Бу 54,3 ишсиз аёл иш билан таъминланган дегани. Мақсадимиз барча маҳаллаларда қисқа ўқув курслари ташкил этиш ва уларда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатишдир.

Қисқа вақт ичида ҳар бир туман ва шаҳар кесимида 2500 нафар аёлларнинг бизнес лойиҳалари рўйхатини шакллантирдик. Хотин-қизлар тадбиркорлиги дастури доирасида соддалаштирилган кредитлар ва грантлар ажратиш бўйича ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда.

Микроқарз олиш ниятидаги ёшлар ва аёллар тадбиркорликка бепул ўқитилади. Шу йўл билан, йилига ўртача 10минг нафар аёлларнинг бандлиги таъминланади.

Аёлларни касбга йўналтириш билан бирга, уларнинг таълим олишларига ҳам катта эътибор берилмоқда. Билимли, маърифатли аёллар билан жамият ривожланади. Шу маънода мамлакатимизда қабул қилинаётган қатор фармон ва қарорлари қизларнинг билим олишга бўлган интилишларини рағбатлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлдидир..

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилиган эди.. Бу қарор хотин-қизларимизнинг сиёсий фаоллигини оширишда, уларни рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Мазкур квотага давогарлик қилиш учун ўқиш истагини билдирганлар томонидан 3857 та ҳужжат топширилди. Барча мезонларга мос ҳолда 2027 та хужжатга тавсиянома берилди. Бундан 2027 нафар қизларимизнинг кувончини бир кўрсангиз эди. Мазкур қарорни 2027 нафар хотин-қизларнинг яқини ва қўни қўшниси ҳам катта мамнуният билан кутиб олишганлигини тасаввур этиш қийин эмас

Танлаб олинган 2027 та ҳужжатлар таҳлил килинганда, 180 нафари кам таъминланган, айнан темир дафтарга киритилган эхтиёжманд оилалардан чиққан хотин-қизлардир, чин етим кизлар 27 нафар, тўлиқсиз оилада тарбияланаётганлар 780 нафарни ташкил қилади, 14 ёшгача вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётганлар 155 нафарни, шахсий уй-жойига эга бўлмаганлар 93 нафари, ота-онаси ишсиз бўлиб меҳнат бўлимларида рўйхатда турганлар 303 нафар, оилада ногиронлиги борлар 405 нафарни ташкил қилди.

Хотин-қизларнинг давлат томонидан бундай қўллаб қувватланиши, ижтимоий ҳимоянинг бундай кўриниши ҳеч қайси давлатда йўқ. Дарҳақиқат, қизларимиз билимли, маърифатли бўлишса, келажакда маънавияти юксак фарзандларимиз кўпаяди. Чунки маърифатли оналар, уқувли оналар комил фарзандларни тарбиялашади.

 

Комила Каромова,

Қашқадарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, ЎзХДП фаоли.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти
← Рўйхатга қайтиш