Президентимиз 2020 йил 16 июлдаги видеоселектор йиғилишида дори-дармон ва ҳимоя воситалари заҳирасини шакллантириш юзасидан берган топшириқлар берган эди. Шу асосида жорий йилнинг 21 июль куни ЎзХДП Шаҳрисабз шаҳар кенгаши фаоллари, депутатлари, Республика маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз шаҳар бўлинмаси, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими маслаҳатчиси билан ҳамкорликда пандемия даврида Шаҳрисабз шаҳри ҳудудида жойлашган дорихоналарда дори, ниқоб ҳамда антибактериал кўл ювиш воситаларининг мавжудлиги, уларнинг нарх-наво мутаносиблиги ўрганилди.
Назорат-таҳлил натижаларига кўра, “Маҳмуд Фарм” Х/Кга қарашли дорихонада барча дори-дармонлар мавжуд. Нарх аҳолини қониқтирмоқда.
“Кеш Парвина фарм” дорихонасида эса белгиланган дори воситаларининг 3 тури мавжуд, яъни витамин С, спирт ва парацетамол. Нарх қониқарли бўлсада, заҳира фонди етарли эмас.
“Мегафармсторе” ва “Эконом фарм” Х/Кга тегишли дорихоналарда эса антицептик воситалар мавжуд эмас. Мижозларга хизмат кўрсатиш сифати талаб даражасида эмас. Ишчи-ходимларда устки ҳимоя кийими, бир марталик резина қўлқоп ва ниқоблар тақилмаган.
“Легенд фарм” дорихонасида дори воситаларининг фақат айрим туригина мавжуд. Аммо, бу ерда ишчи-ходимлар карантин қоидаларига умуман риоя қилишмаган.
“Ўктамнур Турдиали ота” Ф/Хга қарашли дорихонада дори воситаларининг баъзилари мавжуд. Истеъмолчилар бурчаги ҳамда биринчи ёрдам бурчаги мавжуд эмас. Шунингдек, бу ерда ҳам ишчи-ходимлар томонидан карантин қоидаларига риоя қилинмагани маълум бўлди.
Ўрганиш жараёнида дорихона мудирларига карантин тартиб-коидаларига тўлик риоя қилишлари, нархларни асоссиз оширмасликлари ва дори-дармон заҳирасини тўлиқ таъминлаш кераклиги тушунтирилди. Ўрганиш натижалари бўйича Кенгаш раисига ҳисобот берилди.
Дилшод Ёров,
Халқ депутатлари Шахрисабз туман Кенгаши депутати.