Ғузорда электорат вакилларига кўмак берилди
Ўзбекистон ХДП Ғузор туман кенгаши ташаббуси билан "Шўртангазкимё мажмуаси" масъулияти чекланган жамияти раиси, вилоят Кенгаши депутати Ш.Асланов ҳомийлигида тумандаги кам таъминланган, вақтинча ишсиз оилаларга хонаки жўжалар ҳамда парранда озуқалари бепул тарқатилди.
Ушбу ишлар Ғузор туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари С.Ғайбуллаев, Ш.Ҳасанов ва Қ.Жумаева, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари, туман Кенгаши депутати Н.Шукурова билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Музаффар Туропов