Ўзбек тилида жаҳон муаммоларига ечим айтилди
Ўзбек тилида жаҳон муаммоларига ечим айтилди

 

Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида биринчи бор ўзбек тилида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши кураш, экология, инсон ҳуқуқлари, минтақавий ҳамкорлик, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда таклифлар берди. Ушбу таклифлар биргина ўзбек халқининг ўзигагина эмас, балки бугун дунёни ташвишга солаётган, кучли инқирозликларга сабаб бўлаётган катта муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бугун нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунёни ташвишга солаётган каронавирус, деган глабал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаганлиги, бу офат бутун инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол кўрсатаётгани, ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқлар ўзаро боғлиқ эканини, бу борада ҳар галгиданда якдил бўлиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Бундай вазиятда дунёдаги барча ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятлари ўзаро бирлаштириш, бу йўлда ҳар қандай масъулиятни биргаликда зиммага олиш, халқаро дўстлик алоқаларини янада яхшилаш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг инсон саломатлигини асраш борасида унга барча ваколатларни берииш ва унинг дунё миқёсидаги мақомини юксалтириш борасидаги таклифлари ўйлаймизки, барча манфаатдор давлатларга маъқул келиши табиийдир. Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бошчилигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этилди. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини белгилаб берадиган муҳим тарихий ҳужжат деб эътироф этиш ўринли бўлади.

Ўзбекистон барча соҳаларда тезкор, шиддитли ривожланмоқда. Янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларни аввало шу мамлакатда истиқомат қилувчи инсонлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинмоқда. Айниқса, янги қонун ҳужжатлари эндиликда умумхалқ муҳокамасига қўйилаётгани халқчил аҳамиятни оширишга замин яратмоқда.

“Янги Ўзбекистон янги сайловлар” шиори остида ўтказилган сайловларда гендер тенглик сиёсати устувор масала сифатида майдона чиқиб, янги парламентда аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайгани мисолида ҳам алоҳида таҳсинга сазовор. Айниқса, айни вақтга қадар қуйида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ижро ҳокимликлари билан бирга фаолият кўрсатаётгани ҳам демократик буғилишга олиб келиниши ҳам Парезидентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномалари орқали таклиф сиқатида бу икки муҳим тузилмани чинакам мустақиллигини таъминлаш борасидаги қатор таклифларига жавобан маҳаллий Кенгашларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи котибиятнинг тузилаётгани муҳим тарихий ўзгариш ва ислоҳотларнинг улкан самараси деб баҳолаш мумкин.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги улкан ўзгаришларни Мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилгани ва бу борада Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияни қабул қилингани катта қадам бўлди. Мазкур масала ўзбек тилида биринчи бор фахр билан тилга олингани Ўзбек халқи учун муҳим тарихий воқейлик бўлди десак, бу ҳам адолатдан бўлади.

Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришган йиллардан бошлаб фуқароликка қабул қилиш борасидаги ишлар жуда кўплаб одамлар ҳаётида ортиқча ташвиш ва ҳаётий муҳим муаммо сифатида жамиятга бўлган муносабатни салбий тус олаётган вазият эди. Муҳтарам юртбошимизнинг қатор фармонларига кўра 50 минг юртимизда яшовчи инсонларга фуқаролик мақоми берилиши қанчалаб оилалар ҳаётида чинакамига байрами сифатида нишонланди. Ўз кўзимиз билан ОАВда кузатганмиз, “бизга фуқаролик берилмагунча яшашни мазмуни ҳам қолмаган эди” деган ҳақли эътироз ва шукроналик тўла фикрларни айтиб, фуқаролик паспортини маҳкам бағрига босиб йиғлаган одамларни кўриб жуда қувонгандик. Бу аслида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролиги бўлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақириғига жавоб ва Ўзбекистонда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун деган тамойилнинг амалдаги ёрқин ифодаси эди.

 

Муроджон Ҳайитов,

Ўзбекистон ХДП Гулистон шаҳар кенгаши раиси.

 
← Рўйхатга қайтиш