Яқинда мамлакатимизда янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун кучга кирди. Ушбу қонунда таълим олишнинг барча босқичлари мукаммал тарзда баён этилган.
Хусусан, мактабгача таълим бўйича 6 ёшдан 7 ёшгача тарбияланувчилар учун мактабгача таълим мажбурий ҳисобланиши белгиланди. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим бўйича эса, умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. 11 йиллик мажбурий бепул таълим амалга оширилади ҳамда академик лицейларда 2 йиллик таълим жорий этилади.
Яна бир муҳим жихат ушбу қонунда “Умумий ўрта таълим” (I–XI синфлар) босқичлари белгиланди, бунда бошланғич таълим (I–IV синфлар), таянч ўрта таълим (V–IX синфлар) ҳамда ўрта таълим (X-XI синфлар) этиб белгиланди.
Албатта, таълим жароёнида ёшларга бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида 9-синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида бепул ҳунарга ўргатиш тизими ёшларни ҳунар эгаллаши ҳамда уларни бандлигини таъмилаш учун катта имконият бўлади. Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда кундузги ва сиртқи таълим олиш ёшлар учун яна бир муҳим имконият бўлди.
Янги қабул қилинган қонунда нодавлат таълим ташкилотлари ва уларга лицензия бериш тартиблари алоҳида белгилаб қўйилганлиги таълимда ўқиш сифати ва самарадорлигини ошришда муҳим аҳамият касб этади.
Қ.Жумаева,
Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари.