Депутатлар кам таъминланган оиланинг бир нечта муаммосини ҳал этди

 

Халқ депутатлари Муборак туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари Алима Парпиева ҳамда Ханифа Тўраева “Истиқлол” маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оила бекасининг мурожаатини ўрганди.

Сайёра Рўзиқулованинг оиласи кам таъминланган. Уйининг том қисмида шифер йўқлиги учун ёғингарчилик мавсумида қийналади. Томорқасидаги ердан фойдаланиш учун сув масаласини ҳал этиш керак эди. Хонадонини электр энергияси линиясига улаш ҳам муаммо бўлиб турганди. У ушбу масалалар бўйича депутатларга мурожаат қилди.

Депутатлар томонидан туман Бандликка кўмаклашувчи марказ ҳамда туман Давлат Солиқ инспекциясига депутатлик сўровлари билан чиқиш орқали оилага амалий ёрдам кўрсатилди.

Туман Бандликка кўмаклашувчи марказ томонидан субсидия бериш орқали суғориш учун качалка насос ўрнатиб берилди. Туман Давлат солиқ инспекцияси ёрдамида уйнинг том кисмини таъмирлашга шифер ва қурилиш буюмлари олиб берилди. Депутатларнинг ўзлари уйни электр-энергияси линиясига уланишига ёрдам кўрсатишди.

Ҳозир уйнинг том қисмини ёпиш ишлари бошланган.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш