— Ўзбекистон Халқ демократик партияси мустақил Ўзбекистонда дастлабки сиёсий ташкилот сифатида шакилланганига яқинда 29 йил тўлади. Шу вақт оралиғида партия қатор ташаббуслар билан чиқиб, электорат манфаатини муносиб ҳимоя қилиб келаётгани ҳеч бирмизга сир эмас, албатта.
Қашқадарё вилояти Косон туманида партиямизнинг 2614 нафар аъзоси бўлиб, улар айни вақтда турли соҳаларида фаолият кўрсатмоқда. Жойларда эса партия туман Кенгашининг 50 та бошланғич партия ташкилоти иш олиб бормоқда. “Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш” МЧЖ, Халқ таълими, Мактабгача таълим, “Косон деҳқон (озиқ-овқат) бозори ОҲЖ, Косон ёғ экстракция зоводи бошланғич партия ташкилотлари фаолияти бунга мисол бўла олади. Айниқса, партиямиздан халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатларнинг фаоллиги ошиб бораётгани қувонарлидир. Бу борада халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган Шодмон Шокиров, Ўлмас Равшанов, Мурод Мўминов, Дўстмурод Боборажабов, Наргиза Бегимова, Дилфуза Тошқулова, Сирожиддин Муродов, Баҳодир Назаров, Дилшод Хўжаёров, Самар Аллаёров, Зайни Шукуров, Шохруҳ Жўраевларнинг номларини алоҳида эътироф этсак арзийди. Улар Истиқлол, Дарча, Лолазор, Навбаҳор, Шербек, Бунёдкор, Бешқўтон, Гулобод, Юксалиш, Фаровон каби маҳаллалар аҳолиси муаммоларини ҳал этиш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. Жорий йилда партия туман Кенгаши сафига 180 нафар янги аъзо қабул қилинди. Уларнинг аксарияти ёшлар ва хотин-қизлардан иборат.
“Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш” МЧЖ, Халқ таълими, Мактабгача таълим, “Косон деҳқон (озиқ-овқат) бозори ОҲЖ, Косон ёғ экстракция зоводи бошланғич партия ташкилотлари фаолияти бунга мисол бўла олади.
Партиямизнинг жамоатчилик орасида нуфузи ошиб бораётганига бир мисол келтирай. Жорий йилнинг 6 август куни Косон туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайлови бўлиб ўтди. Номзодларни саралашда 5 та партия раислари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси, туман адлия бўлимлари вакиллари иштирок этишди. Сайловда Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Машҳура Худойбердиева “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланди.
Шунингдек, Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгиши жорий йилнинг ўн ойи мобайнида ўнга яқин ўқув семинар, тўртта ижроия қўмита йиғилиши, битта пленум, эллик бешта давра суҳбати ўтказди. Уларда шу кунининг долзарб вазифалари муҳокама этилди, зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Партиямиз ташкил топганлигининг 29 йиллиги арафасида фаоллар, партия ташкилоти аъзолари билан биргаликда бажарган ишларимизни таҳлил қилдик. Ўзбекистон ХДП Косон туман Кенгишининг депутатлик гуруҳи томонидан жорий йил амалий ҳаракат дастурида кўрсатилган 4 та масаланинг 3 таси депутатлик гуруҳи, доимий комиссияларда муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Халқ депутатлари Косон туман Кенгаши сессиясида муҳокама қилинди.
Бироқ биз ўз ишимиздан қониқаётганимиз йўқ. Мамлакатимиздаги ҳозирги шиддатли ислоҳотлар биздан ҳар қачонгидан фаол бўлишни талаб этяпти. Яна бир ҳақиқатга эътибор қаратайлик. Бугун одамлар ўз муаммоларига ечим излаш жараёнида партияга суянишмоқда, ишонишмоқда. Биз мана шу ишончни мустаҳкамлаб боришимиз, электорат манфаатини ҳимоялашда собитқадам бўлишимиз зарур.
Султонмурод РАҲИМОВ,
Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгаши раиси