Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолиятига қизиқиш, айниқса, ёшлар орасида тобора ортиб бораяпти. Яқинда касбилик яна бир гуруҳ ёшлар партияга аъзо бўлди.
Куни кеча “Ўзагросуғурта” Касби туман маркази ходими Ш.Шарипов, “Ермулккадастр”давлат корҳонаси туман филиали мутахассиси Д.Исоева, 2-умумий ўрта таълим мактабининг ёшлар етакчиси Б.Сирожов, “Сув истеъмолчилари” уюшмаси бош ҳисобчиси Ў. Жумақулов ва Архитектура ва қурилиш бошқармаси мутахассиси Ф.Рахматуллаевларга аъзолик гувоҳномалари тантанали топширилди.
Улар билан суҳбатлашганимизда билим ва тажрибаларини аямай меҳнат қилишга ҳамда ўз таклифлари билан партия ишида фаол иштирок этишни мақсад қилишганини айтишди.
Сафимизда ана шундай фидойи, интилувчан йигит-қизлар борлигидан, тобора кўпайиб бораётганидан очиғи, қувондик. Бундай фаол ёшлар ЎзХДПнинг ҳақиқий таянчи ва суянчидир.
Султон Ҳамроев,
Ўзбекистон ХДП Касби туман Кенгаши раиси.