Қамашининг янги ҳокими такрорий сайловда депутат этиб сайланди
Халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгашининг бўшаб қолган 9-Гулшан сайлов округида ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Халқ демократик партиясидан номзод Тоғаев Ботир Нормаҳмадович сайловчиларнинг 85 фоиз овози билан туман Кенгаши депутатлигига сайланди.
Партиядошимиз, депутатимизга янги ва масъулиятли вазифада куч-қувват ва омад ёр бўлишини тилаймиз. Ҳеч қачон эл назаридан қолмасин!
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.