Аёллар дафтари депутатлар эътиборида
Аёллар дафтари депутатлар эътиборида

 

Халқ депутатлари Муборак туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари Алима Парпиева ҳамда Ханифа Тўраевалар тумандаги “Қарлиқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашишди.

Хотин-қизлар билан мулоқотда бандлик масаласи, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш орқасидан оилавий даромадни ошириш, уларни оилавий тадбиркорликка жалб этиш масалаларида мулоқот олиб борилди.

Учрашувда депутат аёллар раҳбарлигида туман Бандлик бўлими томонидан маҳаллаларга бириктирилган тадбиркор аёл Д.Бекниязовалар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарнинг турли соҳаларига ўқитиш бўйича рўйхатларни шакллантириб олишди. Жумладан, уйда ўтирган, ишсиз хотин-қизларни тикувчилик, пазандалик, гилам туқиш ва бошқа ҳунармандчилик ишларига жалб этиб, уларни ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлашга эришилади.

Рўйхатга олинган хотин-қизлар жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб туман Бандлик бўлими қошида ташкил этилган ўқув курсларига жалб этилади. Айни дамда 15 нафар ишсиз хотин-қизлар тикувчилик ўқув курсларига жалб этилган. Депутатлар сайлов округларидаги бошқа маҳаллаларда ҳам тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

 

Шаҳло Худойқулова,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш