Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилором Имомова Шаҳрисабз шаҳар “Кеш” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолининг бандлик даражаси, тадбиркорликни бошлаш ва бошқа ижтимоий масалаларни ўрганди.
Шунингдек, депутат маҳалладаги “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтар”ларининг юритилиши билан танишди. Эҳтиёжманд аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот олиб борди ва уларни “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”дан чиқарилиши бўйича ўзининг зарур тавсияларини берди.
– Сайловчилар билан учрашувларда қатор масалалар кўтариляпти, биз муаммоларни фақатгина ўрганиб қолмасдан, уларни ҳал этиш чораларини қатъий кўрамиз, – дейди депутат Дилором Имомова. – Гап ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, аҳолининг ҳаёт фаровонлиги ҳақида кетганда, ушбу мурожаатларга бефарқ қарашга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.
Хўш, Шаҳрисабз шаҳрининг “Кеш” маҳалласида яшовчи аҳоли айнан қайси масалаларда мурожаат қилишди? Одамларни бугун кўпроқ қандай муаммолар ўйлантиряпти? Бизни кузатиб боринг, бу ҳақида батафсил тўхталамиз.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати