Партия ҳақида тасаввурнинг шаклланиши кўп жиҳатдан тарғиботчининг маҳоратига боғлиқ
Партия ҳақида тасаввурнинг шаклланиши кўп жиҳатдан тарғиботчининг маҳоратига боғлиқ

 

Сиёсий партиянинг дастурий-мақсади, ғоясидан жамоатчилик кенг хабардор бўлиши, айни пайтда уларни қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун тарғибот таъсирчанлигини ошириш талаб этилади. Бу эса ўз-ўзидан бўладиган жараён эмас. Сиёсий партия бу борада ташаббускор, фаол, билимдон етакчиларига суянади. Улар орқали одамлар қалбига, жамиятга чуқур кириб боради.

Шунинг учун Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳоли орасига кириб бориш, тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратяпти. Шу мақсадда жойларда тарғиботчилар гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган.

Қашқадарё вилоятидаги тарғиботчилар гуруҳлари партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатиб келяпти. Лола Саодатова ана шундай фаол тарғиботчиларимиздан бири.

Лола опа партия ташкил топган кундан буён унга аъзо бўлиб, 25 йилдан буён фаол ва фидойи тарғиботчи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Асли касби журналист бўлиб, ҳозирни кунда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келмоқда. Шуннигдек, у партиямиздан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатилигига Қамаши туманидаги 16-Қорабоғ сайлов округидан сайланган.

– Тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлигини ошириш учун, энг аввало, одамлар орасида бўлиш, оддий кишилар билан ҳаётий мавзуларни муҳокама этиш, ҳудудлардаги мавжуд камчилик ва муаммоларни биргаликда таҳлил этиш лозим, – дейди у. – Шунда одамлар бизни эшитади, очиқ мулоқот ва давра суҳбатларида фаол иштирок этади ва бу албатта, биз кутган самарани беради.

Тарғиботчимиз тингловчиларда сиёсий фикрлашни ривожлантириш, уларнинг дунёқараши ва эътиқотларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, тарғибот-тушунтириш ишлари давомида равон сўзлаш, баҳс-мунозаларда ўз фикрини эркин баён қила олиш ҳамда уларнинг аҳамиятини тўла етказиб беришга жиддий аҳамият беради. Элеторат вакиллари билан самарали мулоқот ўрната олиши учун аввало, нотиқлик кўникмаларини шакллантириш зарурлигини кўп бора таъкидлайди.

Лола опадек фидойи фаолларимиз бор экан, одамларимизда партия ҳақида тасаввур бойиб бораверади, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлардан хабардорлик ошиб, жамият тараққиёти учун дахлдорлик кучаяверади.

Ўзбекистон ХДП ташкилотларининг “Тарғиботчилар гуруҳлари” олиб бораётган ишлар натижасида унинг аъзолар сони, жумладан ёшлар ва хотин-қизлар ҳисобидан ўсиб бориши билан бирга, аҳоли вакиллари орасида партия дастурий мақсад ва вазифаларнинг тарафдорлари кўпаймоқда.

 

Музаффар Турапов,

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш