Хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар ўрганилди
Хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Қарши туман кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида туманнинг чекка ҳудудларидан бири “Чўлибўстон” қишлоқ фуқаролар йиғинида "Аёллар дафтарига" кирган хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда Қарши туман партия кенгаши раиси З.Азизова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари ўринбосари З.Шомаматова, туман Адлия бўлими бошлиғи Р.Абдуллаева ижтимоий ҳимояга муҳтож, "Аёллар дафтари"га кирган, иш билан банд бўлмаган, муаммоли вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар билан хонадонма-хонадон юриб, мулоқот олиб боришди.

Хотин-қизлар билан мулоқотда уй-жойни таъмирлаш, касалманд оилаларга моддий ёрдам ажратиш, бандлик бўйича, оилавий масалаларда мурожаатлар қабул қилинди. “Чўлибўстон” ҚФЙ раиси ўринбосари Ш.Муртазаева хотин-қизлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этиб беришни сўради.

Учрашув сўнггида бир нафар ногиронлиги бор аёлга бепул тикиш машинаси олиб бериш ҳамда тиббий кўрикни ташкил этишга келишиб олинди. Бошқа масалалар депутатлик сўровлари орқали ҳал этиладиган бўлди.

 

Шаҳло Худойқулова

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш