Косон туманида бепул тиббий кўрик ташкил этилди
Косон туманида бепул тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгаши "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди Қашқадарё вилоят филиали билан ҳамкорликда “Юксалиш” маҳалла фуқаролари йиғинида аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказди.

Шу куни 110 нафар фукаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 37 нафар туғиш ёшидаги аёллар, 32 нафар эркаклар, 25 нафар болалар, 11 нафар ўсмирлар, 5 нафар ногиронлиги бор шахслардир.

Тиббий кўрикда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди Қашқадарё вилоят филиали томонидан қўйилган ташхис асосида аҳолига бепул дори дармонлар берилди. Шунингдек, мутахассислар иштирокида ҳудуддаги 18-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида тиббий маданиятни ошириш масаласида суҳбат ўтказилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш