Қарши шаҳридаги “Арал” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон ХДП вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашувда дастлаб мутасадди ташкилотлар билан хотин-қизлар муаммолари бўйича суҳбат олиб борилди. Шундан сўнг маҳалладаги аёллар учун тиббий кўрик акцияси ўтказилди. Унда 117 нафар маҳалла фуқаролари тиббий кўрикдан ўтказилди. 5 нафар хотин-қизга шаҳар шифохоналарига даволаниш учун тавсиялар берилди. 1 нафар аёлга Кардиология марказига ордер олишга ёрдам берилди, 3 нафар ногиронлик аломатлари борлиги учун гуруҳга чиқишга ҳужжатлари олинди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш бўйича бўш иш ўринлари таклиф этилди. Ишчи гуруҳи аъзолари маҳаллада субсидиялар асосида ташкил этилган иссиқхоналар билан танишишди. Амалий тадбир олдидан 2 нафар хотин-қизга кредит олиб берилган бўлса (иссиқхона), тадбирда 2 нафар ёшларга тикувчилик учун 5 ва 7 млн сўмлик кредитлар ажратиш учун ҳужжатлар тайёрланди. Қарши шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашувчи марказнинг касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъбаси томонидан 4 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқишга жалб қилинди, ҳужжатлари олинди.
Тадбир давомида 4 нафар хотин-қиз маҳалладаги 42-сон ўрта таълим мактабига (фаррош), 4 нафари ўқитувчиликка ва 1 нафари бошқа (хусусий) ишга жойлаштирилди. 7 нафар хотин-қизга иш ўринлари таклиф этилиб, йўлланмалар берилди, тавсиялар айтилди.
Шаҳло Худойқулова,
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.