ЎзХДП депутати мурожаатчи ишга жойлашишига ёрдам берди
ЎзХДП депутати мурожаатчи ишга жойлашишига ёрдам берди

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати С.Ҳамроев учрашувларда аҳоли билан мулоқот чоғида бир қатор муаммолар борлигини аниқлади.

Тумандаги “Оққамиш”, “Тинчлик”, “Дўстлик” ва “Муғлон” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган сайёр қабуллар давомида 24 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, шундан 14 таси жойида ижобий ҳал қилинди.

Жумладан,Тинчлик” маҳалласи Нодира кўчаси 29-уйда яшовчи Шоҳиста Рўзиева Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлагани, ҳозирда ишга жойлашишда қийналаётганини билдирди.

Депутат ва туман адлия бўлими ёрдами билан Ш.Рўзиева туман қишлоқ хўжалиги бўлимига ишга жойлаштирилди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш