Қарши шаҳрида уй-жой муаммоси ҳал этилмоқда
Қарши шаҳрида уй-жой муаммоси ҳал этилмоқда

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари томонидан партия электорати манфаатларини ҳимоялаш бўйича муайян натижаларга эришмоқда.

Рашид Муртазаев, Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари:

– Қарши шаҳрида уй-жой долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу масалага ечим топиш мақсадида шаҳардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шаҳар аҳолисининг кўпгина қисмига кўп қаватли арзонлаштирилган, кредит асосида бериладиган, 20 йил муддатда тўлов шарти билан уй-жойлар берилди.

Аммо кредит олишга имконияти бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлар, боқувчисини йўқотган оилаларга уй-жой қуриш учун 0,2 сотихли ер бериш масаласи Қарши шаҳар Кенгаши сессиясига олиб чиқилди.

2018 йил 23 ноябрдаги Х-2693/11-сонли қарорига асосан 525 та фуқарога 0,2 сотихли ер участкаси ўлчаб берилди. Қарорда 15 йил муддат ичида ерни сотиш, бировга совға қилиш, натариус орқали бировга бериши чеклаб қўйилди.

Шаҳарда мавжуд бўлган 62 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги уй-жойга муҳтож фуқаролар ўрганиб чиқилмоқда. Ҳозирги вақтда 1112 та фуқаро ҳужжат топширган. Ҳужжатлар ўрганиш асосида халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгашининг тегишли қарорларига асосан жами 665 та хонадонга 0.2 сотихли ер ажратилди.

2019 йил сентябрь ойидан бошлаб халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутатлари, жумладан, ЎзХДП партия гуруҳи депутатлари ҳам бошлаган ишларини давом эттириб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини аниқлаб, кўп-қаватли ёки икки сотихли ер бўйича ишларини амалга ошириб келмоқдалар.

ЎзХДП нинг Сайловолди дастурида белгиланган масалаларни изчил халқ орасида тарғибот қилиш билан биргаликда эҳтиёжманд аҳоли муаммоларини ечишда сайлов округида ибратли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Биз мазкур масалада ҳар доим халқимизни қўллаб-қувватлашга, уларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қиламиз, дейди партиямиз депутатлари.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш

ва Жамоатчилик қабулхонлари билан ишлаш бўлими.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш