ЎзХДП номзоди вилоят Кенгаши депутати этиб сайланди
ЎзХДП номзоди вилоят Кенгаши депутати этиб сайланди

 

Ўрни бўшаб қолган халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлигига 2021 йилнинг 28 март куни сайлов бўлиб ўтди. Унда 58-Қишлиқ сайлов округидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзоди кўрсатилган, Яккабоғ туманидаги 92-мактаб директори Гулчеҳра Қаҳрамоновна Мирзаева депутат этиб сайланди.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг 2021 йил 30 мартдаги 45/03-сонли "Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашига депутатни рўйхатга олиш тўғрида"ги қарорига асосан Гулчеҳра Мирзаева депутат сифатида рўйхатга олинди.

ЎзХДП Қашқадарё вилоят ташкилотлари фаоллари номидан партиямиз аъзоси Гулчеҳра Мирзаевани Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати этиб сайлангани билан самимий табриклаймиз. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсад ва ғояларини кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилишда ҳамда депутатлик фаолиятида мувафаққиятлар тилаймиз. Омад, бахт ҳамда соғлик-саломатлик ҳамроҳингиз бўлсин.

Теглар

Депутат Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш