“Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий”
“Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий”

 

Ёшлар тарбиясига, уларнинг тақдирига бефарқ бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Бу борада айниқса, турмушнинг паст-баландини кўрган, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган инсонларнинг хизматидан, маслаҳат, ўгитларидан фойдаланишнинг аҳамияти катта.

Шу маънода Халқ депутатлари Қарши туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими билан ҳамкорликда "Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий" лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Ушбу йўналишдаги навбатдаги тадбирлар тумандаги “Мустақиллик” ва “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилди. Тадбирларда тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшлар мавзуси муҳокама этилди. Ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ўрни катта экани таъкидланиб, бу тоифадаги ёшлар билан ишлашда уларни жалб этиш яхши самара бераётгани таъкидланди.

"Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий" лойиҳасини туманнинг бошқа ҳудудларида ўтказиш ҳам режалаштирилган.

 

Полвонқул Тулиев,

Халқ депутатлари Қарши туман Кенгаши депутати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш