Депутат ёрдами билан эҳтиёжманд оиланинг уйи таъмирланади
Депутат ёрдами билан эҳтиёжманд оиланинг уйи таъмирланади

 

Қарши шаҳридаги "Мағзон" маҳалласи "Обод маҳалла" дастурига киритилган. Маҳаллада йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар одамларнинг кайфиятига, турмуш тарзига таъсир кўрсатиб келаётганди. Шу боисдан маҳалла аҳли "Мағзон"нинг дастурга киритилганини хурсандчилик билан кутиб олди.

"Аёллар дафтари" киритилган Наргиза Султонова ҳам ушбу маҳаллада яшайди. Оила ижтимоий ҳимояга муҳтож, уларга саховатпеша инсонлар ёрдам кўрсатиб келмоқда. Оиланинг яшаш шароити оғир, уй-жойи эса таъмирга муҳтож. Аёлнинг оқибатига тан бериш керак, рўзғори учма-уч бўлиб турганига қарамасдан, синглисининг икки нафар қизини қарамоғига олиб, уларни оқ ювиб, оқ тараб, тарбияси билан шуғулланаяпти.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Саломат Камилова "Мағзон" маҳалласига келиб, Наргиза Султонованинг ҳолидан хабар олди. Депутат оилага қувончли хабар етказди: уй-жойларини таъмирлашда ёрдам кўрсатилади.

Қувонарлиси, партиямиз сафида аҳолининг, электоратнинг муаммоларига бефарқ бўлмаган, уларнинг мушкулини осон қилаётган депутатларимиз кўпчиликни ташкил этади. Бундай инсонларнинг тимсолида сайловчиларимиз Халқ демократик партияси ҳақиқий маънода халқ партияси эканига амин бўлмоқда.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш