Миллий қадриятларимиз ва ёшлар тарбияси
Миллий қадриятларимиз ва ёшлар тарбияси

 

Қашқадарё вилоятида бугунги кунда 22 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва 2226 нафар урушорти фахрийси истиқомат қилмоқда. Улар доимо халқимиз ва ҳукуматимиз эътиборида. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони, ”Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори уруш ва меҳнат фахрийларга кўрсатилаётган ҳурмат-эътиборнинг шубҳасиз, юксак намунаси бўлди.

Ушбу ҳужжатларда белгилаган чора-тадбирлар доирасида Қашқадарё вилоятида ҳам бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш, бугун сафимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш мақсадида “Хотира бор экан – миллат барҳаёт”, ”Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида тадбирлар ташкил этилмоқда.

Маълумки, кексалар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлиги бўлган шахслар Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг электорати ҳисобланади. Шунинг учун партиямиз аъзолари ҳам ушбу байрамни муносиб кутиб олишга ҳаракат қилмоқдалар.

Олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ёшлар онгига тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш тушунчаларини сингдиришимиз керак. Ўғил-қизларимизни экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик каби иллатлардан асрашимиз зарур. Уларга муносиб таълим-тарбия беришда ота-оналар, маҳалла-кўй, таълим муассасалари билан бир қаторда, жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлари алоҳида ўрни бор. Бу ишларда вилоят партия ташкилотлари ҳамда партиямиздан сайланган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари фаол иштирок этиши лозим, – дейди бу ҳақда Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Олим Равшанов.

Шу боисдан партия вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилаётган байрам тадбирларида ёш авлод вакилларининг иштироки таъминланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маънавий, маърфий тадбирларга кенг жамоатчилик вакиллари ҳам жалб этилиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга содиқ инсонлар бўлиб вояга етишларида улар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.


Ўзбекистон ХДП

Қашқадарё вилоят кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш