“Халқпарвар” комиссияси аҳоли мурожаатларини ўрганмоқда
“Халқпарвар” комиссияси аҳоли мурожаатларини ўрганмоқда

 

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши ҳузурида депутатлар ва жамоат фаоллари иштирокида “Халқпарвар” комиссия ташкил этилган эди. Комиссия аъзолари аҳоли учун қурилаётган уй-жойларга ер майдонлари ажратиш, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва ўз муддатларида тугаллаш, уй-жойга муҳтож фуқаролар рўйхатини шакллантириш, ипотека кредити, субсидия олувчилар ўртасида маблағларни адолатли тақсимлаш борасидаги ишларни ўрганиб боради.

Комиссия ўз фаолиятида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Комиссия аъзолари, жумладан, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи аъзолари Луиза Бобоева ва Юсуф Сайдалиев уй-жой билан таъминлашни сўраб мурожаат қилган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларнинг мурожаатларини жойига бориб ўргандилар. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сонли қарори талабларига сўзсиз амал қилинишига эътибор қаратилди.

Мурожаатлар ҳар томонлама ўрганилиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш