Партиямиз фаоли касбий фаолиятида ҳам фаол
Партиямиз фаоли касбий фаолиятида ҳам фаол

 

12 май — Халқаро ҳамширалар куни

 

Ҳамширалар соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг энг кўп сонли тоифасини ташкил этади. Тиббий хизматлар улушига энг катта ҳисса қўшаётган ҳам ҳамширалардир. Хусусан, бугунги кунда Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш муассасаларида 35506 нафар ҳамшира фаолият кўрсатмоқда. Улар қаторида партиямиз фаоли, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт марказининг Қарши филиали поликлиника бўлими олий тоифали ҳамшираси Тозагул Сафарованинг борлиги бизни қувонтиради.

Тозагул опа 38 йилллик иш тажрибасига эга ҳамшира. У ўз иш фаолияти давомида юрак-қон томир касаллиги ва ҳамширалик иши билан боғлиқ бўлган барча масалаларни мунтазам ўрганиб, ёш ҳамкасабаларига билим ва малакаларини ошириш мақсадида дарс машғулотларини мунтазам ўтказиб, уларга янги тиббиёт технология усуллари, турли техник воситалардан, кўргазмали қуроллардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш сирларини ўргатиб келмоқда. Ўқув жараёнида ахборот технологияларини, замонавий ўқув услубий адабиётларни жорий этиш борасида семинар-тренинглар ўтказиб, ҳамширалик иши бўйича электрон дарслик, 30 дан ортиқ мавзуда маъруза матнлари, 40 дан ортиқ материаллар йиғмаси, 150 дан ортиқ тест саволларини тайёрлаган.

Тозагул Сафарова 1999 йилдан буён Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қарши шаҳар кенгаши аъзоси. 2020 йилда партиямиз ташкил топганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ХДП вилоят кенгашининг ҳамда бир неча маротаба Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган. 2019 йилда эса “Йил ҳамшираси” танловининг ғолиби бўлган.

Сафдошимиз, ўз ишининг ҳақиқий фидойиси, камтарин ва меҳнаткаш инсон Тозагул Сафаровани касб байрами билан самимий табриклаб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз.

 

Ш.Худойқулова,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.

← Рўйхатга қайтиш