“Болаларга беринг дунёни”
“Болаларга беринг дунёни”

Мамлакатимизда эртамиз эгаларига кўрсатилаётган ғамхўрлик, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро Конвенцияси иштирокчиси сифатида унинг барча банди ва унда кўзда тутилган талабларга оғишмай амал қилиб келмоқда.

“Инсоният ўзида мавжуд бўлган энг яхши нарсаларнинг ҳаммасини болаларга беришга мажбур”. Бола ҳуқуқлари деклорациясида қайд этилган ушбу жумлалар ёш авлодни ҳимоя қилиш, асраб-авайлаш кундалик вазифамизга айланиши зарурлигини яна бир карра ёдга солади. Зеро, ҳар бир инсон учун бундан-да муҳимроқ ва масъулиятлироқ иш бўлмаса керак.

Шу боис дунё миқёсида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Бу куни болаларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик қилинади. Айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ёки ота-оналарсиз улғаётган ёшларга алоҳида эътибор қаратилади.

Бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партияси олдига қўйган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, ёшлар билан алоҳида ишлар олиб бормоқда. Шунингдек, Халқаро  болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 2020 йил, 1 июнь кунига қадар партиянинг Қашқадарё вилоят ташкилотлари фаоллари ҳамда партиядан сайланган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари томонидан карантин қоидаларига қатьий риоя қилган ҳолда “Болаларга беринг дунёни” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларда уй шароитида тарбияланаётган ногиронлиги бор болалар ҳам асосий эьтиборга олинади.

Музаффар Туропов,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят

Кенгаши раиси ўринбосари

← Рўйхатга қайтиш